Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУНОСАБАТ

×

 2024-01-15 16:29:01    336

PDF юклаш
Чоп этиш


Муносабат


Субҳонали Нишонов - “Ҳазрати Али ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси:


— Туман конференциясида нафақат маҳалла раислари, балки “еттилик” вакилларининг вазифалари ҳақида ҳам маълумотга эга бўлдик. Бу маҳаллада уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, йўналтиришда қўл келади. 


Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 21 декабрдаги «Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони юртимиздаги ноёб маҳалла институти фаолиятига қаратилган эътибор намунасидир. 


Фармонга кўра, маҳаллада ижтимоий хизматлар кўрсатишни янада такомиллаштиришда ижтимоий ходим лавозими ташкил этилаётгани айни муддао бўлди. Энди бу мутахассислар кўмагида оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар ва оилаларни аниқлаш, уларнинг эҳтиёжларига қараб, комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизмат кўрсатиш ва ёрдамларни ташкил этиш имкони яратилмоқда. «Темир дафтар» Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари 

томонидан юритилади. 


Конференцияда маҳаллаларда маънавият йўналишида амалга ошириладиган вазифаларга тўхталиб ўтилди. Маънавий таҳдидларга қарши курашни, аввало, оиламиздан, маҳалламиздан бошлаш зарур. Бунинг учун ҳар бир фуқаро жамиятда кечаётган ўзгаришларга дахлдорлик ҳисси билан яшаши, лоқайд бўлмаслиги шарт. Бу борада фуқаролар йиғинлари қошидаги жамоатчилик комиссиялари фаол бўлмоғи лозим. Маънавий нуқтаи назардан «ухлаб ётиш»га, лоқайд бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. 


Туман конференциясида белгиланган йўналишлар асосида маҳаллалар фаолиятини келгусида такомиллаштириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram