Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁНҒИНДАН ЗАРАР КЎРГАН ХОНАДОНГА АМАЛИЙ КЎМАК КЎРСАТИЛДИ

×

 2024-01-15 16:17:43    399

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёнғиндан зарар кўрган хонадонга амалий кўмак кўрсатилди

“Олов - тилсиз ёв” деган гап бор халқимизда. “Ўт балосидан асрасин” деган гапнинг негизида ҳам катта маъно ва мазмун мужассам.


Куни кеча Янгиариқ маҳалласининг «Замин” кўчасидаги 5-хонадонда ёнғин чиқган. Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин хавфсизлиги бўлими ва маҳалла аҳлининг бирдамлигида ёнғин ўчирилди ва унинг бошқа қўшни хонадонга ўтмаслиги олди олинди.


Ёнғин оқибатида мазкур оиладаги 3 та хонадонга зарар етказилганлиги маълум бўлди. Туман ҳокими ўринбосари Содиқжон Мурзоев бошчилигидаги тезкор штаб аъзолари воқеа жойида бўлишиб, ёнғин оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилди. Энг асосийси, ёнғинда оила аъзолари ёки қутқарувчиларга зарар етказилмаган.


Туман ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Расулжон Мирсаидовнинг маълумотига кўра, хонадонида ёнғин содир бўлган фуқаро Раҳимали Маҳматовга аҳоли томонидан моддий ёрдам кўрсатилган. Туман ҳокимлиги томонидан шифер маҳсулоти, хонадон устига лозим бўлган барча маҳсулотлар етказиб берилган.

Ёнғин оқибатларини бартараф этиш учун тумандаги корхоналар техникалари ва фуқароларнинг шахсий автоуловлари жалб этилди. Туман ҳокимлиги ва саховатпеша тадбиркорлар томонидан мазкур оила аъзоларига хонадонларни тиклаш ва қуриш учун керакли маҳсулотлар – пол учун тахталар ва эшик-ромлар ҳам етказиб берилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram