КОНСТИТУЦИЯНИ ЎРГАНАМИЗ
2024-01-15 16:15:40 376
Конституцияни ўрганамиз
Конституциямизнинг 24-моддасида “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ таъминланади. Улар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномалари билан белгиланган бурчларни адо этадилар”, деб белгиланган.
Мазкур нормада хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқароликка эга бўлмаган фуқароларнинг ҳуқуқлари кафолатланмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган принсип ва нормалари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.
Шунга кўра, Ўзбекистон халқаро ҳуқуқ нормалари асосида хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқароликка эга бўлмаган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлайди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram