Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЭЪТИБОР

×

 2024-01-15 16:14:45    280

PDF юклаш
Чоп этиш


Эътибор

Жазо муддатини ўтаб қайтган фуқароларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш, уларни соғлом ҳаёт кечиришлари учун кўмаклашиш юзасидан туманимизда ҳам арзирли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Сўх тумани ҳокимлиги ижтимоий кўникма комиссияси котиби Нишонали Иброҳимовнинг малумотига кўра, Ҳушёр маҳалласида яшовчи фуқаро Сардорбек Исматов жазо муддатини ўтаб қайтганлиги сабабли туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий куникма марказига 2024 йил 8 январь куни моддий ёрдам сураб мурожаат этган.


Мурожаат юзасидан туман ҳокимининг 1-ўринбосари Илҳомжон Тожибоев бошчилигида, ҳоким ўринбосари Илҳомжон Абдмужидов билан биргаликда жазо муддатини утаб қайтган фуқронинг шароити ҳар томонлама ўрганиш мақсадида туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма комиссия аъзолари ҳамда туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида ўрганлиб, фуқаро билан сўҳбат утказилди.


Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма марказий комиссияси томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг 4.5 баробари яъни 1 530 000 сўм миқдорда моддий ёрдам пули ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.


Туман бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида Исматов Сардорбек Ҳабибуллозоданинг бандлигини таъминлаш мақсадида туман камбағаликни қисқартириш ва бандлик бўлимига йўлланма берилди.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram