МУНОСАБАТ
2024-01-15 16:13:29 293
Муносабат
Ҳабибжон Олимов - “Соҳибкор ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси:
— Туман конференцияси қизғин мулоқот майдонига айланди. Президент фармон қарори моҳияти тушунтирилди, маънавият соҳасидаги вазифалар муҳокама қилинди.
Қайд этиш керак, 2024 йилдан солиқ инспектори маҳаллада иш бошлайди. Улар тадбиркорларга солиқ хизматларини кўрсатиш, солиқ базасини кенгайтириш, солиқларни ундириш ва маҳалла бюджетининг даромадини шакллантиришга масъул бўлади. Очиғи, шу вақтгача ҳам ўзаро келишув асосида солиқ йиғишда кўмаклашардик. Бироқ бу ҳаракат ишимизга, фаолиятимизга таъсир кўрсатарди. Эндиликда маҳаллада бу иш билан алоҳида бир ходимнинг шуғулланиши бизга қулайлик яратади.
Конференцияда Президент раислигида маънавият соҳасига оид ўтказилган йиғилиш мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берилди. Маънавият бошқа соҳалардан ўн қадам олдинда юриши, янги кучга, янги ҳаракатга айланиши керак. Йиғилишда билдирилган таклиф асосида маҳалладаги 4 та секторга қўшимча равишда маънавият сектори ташкил этилишида ҳам рамзий маъно бор. Эндиликда маънавият сектори иш бошлаши, улар жойлардаги Маънавият ва маърифат кенгашларининг ишчи тузилмаси сифатида фаолият кўрсатиши бу борада маҳалла бош ислоҳотчига айланишини билдиради.
Конференцияда нафақат ўзимиз, балки “маҳалла еттилиги”нинг ҳар бир вакили зиммасига юклатилган вазифалар билан яқиндан танишдик. Шу маънода Конференцияда иштирок этиш бизга икки ҳисса самарали бўлди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram