Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 88 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУНОСАБАТ

×

 2024-01-15 16:11:01    220

PDF юклаш
Чоп этиш


Муносабат


Додомажид Мажидов - “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини раиси:


— Туман конференцияси фаолиятимизга оид билимларни эгаллаш, тажриба алмашиш имконини берди. 


Конференцияда маҳалла раислари вазифаларига тўхталиб ўтилиб, раислар ҳар ойда бир маротаба йиғиндаги барча кўчаларда оммавий ҳашар уюштириши, камида 2 та эҳтиёжманд оиланинг таъмирталаб хонадонида қўни-қўшниларни жалб этган ҳолда, ҳашар ташкил этиши маҳаллада бирдамлик кайфияти ҳукм суришига замин яратиши қайд этилди. 


Анжуманда маънавият соҳасига оид фикр-мулоҳазалар алмашилди, Президентнинг айни соҳага оид йиғилишида белгилаб берилган вазифалар таҳлил қилинди. Қайд этилганидек, оилалар ва маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, тўй-ҳашамларни ижтимоий табақаланишга йўл қўймаган ҳолда камчиқим ва камхарж қилиб ўтказиш ишларига кекса авлод вакилларини жалб этишимиз, уларнинг ҳаётий тажрибасидан кенг фойдаланишимиз зарур. Ҳар чоракда бир маротаба маданият ходимлари, ёзувчи ва шоирларнинг аҳоли билан миллий қадриятлар ва урф-одатларни сақлаш бўйича учрашувлар ташкил этилиши бизга қўл келади. 


Туман конференциясида кўтарилган ҳар бир фикр, таклиф ва муҳокама қилинган масалаларнинг барчаси соҳа тараққиётига хизмат қилади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram