Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛАНИНГ ҲАҚИҚИЙ ЖОНКУЯР ФИДОЙИСИ БЎЛИШ АСОСИЙ МАҚСАДИМИЗ

×

 2024-01-13 15:25:46    435

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳалланинг ҳақиқий жонкуяр фидойиси бўлиш асосий мақсадимиз

Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида берилаётган имтиёз ва имкониятлар йилдан-йилга ортиб бормоқда. Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, гендер тенглигини таъминлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Халқимиз тарихида буюк алломалар, жаҳонгир боболаримиз қаторида, бундай инсонларни дунёга келтириб, тарбиялаган, улуғвор ишларга руҳлантирган фозила аёллар ҳам кўп бўлган. Бугун ҳам хотин-қизларимиз фарзанд тарбиясида, турли соҳаларда, маҳаллаларда фидойилик кўрсатмоқда. Уларнинг оғирини енгил қилиш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақсадида сўнгги йилларда бир қатор қонунлар, фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Ҳозирги кунда бизнинг маҳалламизда «Аёллар дафтари»да 70 нафар хотин-қизлар рўйхатда турибди, улардан 50% нафари иш билан таъминланди. Аёллар ўртасида жиноятчилик, оилада зўравонлик ва тазйиқ ҳолатлари йуқ.

Давлатимиз раҳбари бу муаммоларни ҳал этишда маҳалла фаоллари, жамоатчилик ва нуронийларнинг ўрни борлигини алоҳида таъкидлайди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўгрисида” ги 2023-йил 21-декабрдаги 208-сонли Фармон ва 401-сонли қарори қабул қилинганлиги биз хотин-қизлар фаоллари учун дастур бўлиши шубҳасиз.

Аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва оиладаги нуфузини оширишга, саломатлигини тиклашга, доимий даромадли иш билан банд қилишга, ҳуқуқ ва эркинликларини химоя қилишга, касб-ҳунарга ўргатишга, уларнинг олий ва ўрта-махсус таьлим олишлари учун имконият яратишга қаратилгани бизни жудаям кувонтирди. 

Бунинг учун мухтарам Президентимиздан миннатдормиз. Юртбошимиз биз-хотин-қизлар фаолларига масъулият ва вазифаларни ишониб топширар эканлар,биз бунга муносиб жавоб берамаиз!

Мен ўзим фаолият олиб бораётган маҳалла миқёсида барча вазифаларни тизимли равишда хал қилишга эьтибор қаратишни, маҳалланинг ҳақиқий жонкуяр фидойиси бўлишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим.

Муҳтарам Президентимизга Сўх туман аёллари номиндан чуқур миннатдорчилик билдираман ва ишончларини оқлаймиз деб, ваъда бераман!

Наргиза Додохонова - Чумоқча маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram