ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ТАСИЯСИ БИЛАН ТИКУВЧИ АЁЛГА СУБСИДИЯ АСОСИДА ТИКУВ МАШИНКАСИ ОЛИБ БЕРИЛДИ
2024-01-13 15:24:42 472
Ҳоким ёрдамчиси тасияси билан тикувчи аёлга субсидия асосида тикув машинкаси олиб берилди
Аҳоли, айниқса аёллар ва хотин-қизларнининг бандлигини таъминлаш куннинг устувор масалаларидандир. Зотан, бу билан фуқароларимиз даромад манбаига ҳам эга бўладилар.
Сўх туманидаги Девайрон маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Гулханжон Мамажоновнинг тавсияси билан маҳалладаги чевар аёл Муҳаббат Йўлчиевага фаолиятини кенгайтириш мақсадида субсидия асосида янги замонавий тикув машинкаси етказиб берилди.
Чевар аёл муҳаббатхон Йўлчиева ҳозирги кунда маҳалладаги ишсиз, чеварчиликка қизиққан 2 нафар ёшларни ва ўз фарзандларини ёнига шогирд қилиб олиш ниятида. Албатта, шогирдлар ҳам катта қизиқиш билан ушбу ҳунарни ўрганишларига ишонамиз. Зотан, орамизда турли касбларга қизиқадиган ёшлар кўпгина топилади.
Девайрон маҳалласи ҳоким ёрдамчиси маълумотига кўра, бундай фуқаролар ёшлар орсидан ҳам танлаб олинган. Тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ёшларга турли асбоб ва дастгоҳлар олиб бериш бўйича керакли ҳужжатлар расмийлаштирилгани ҳам маълум бўлди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram