МУНОСАБАТ
2024-01-13 15:23:31 388
Муносабат
Баҳодиржон Сафоев - Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини раиси:
- Туман конференциясида иштирок этиб, маҳалла раиси фаолияти учун зурар бўлган тажрибаларга эга бўлдим. Ўйлайманки, унда кўтарилган ҳар бир фикр, таклиф ва муҳокама қилинган масалаларнинг барчаси соҳа тараққиётига хизмат қилади.
Юртимизда маҳалла тизимининг тутган ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Буни янги қабул қилинаётган фармон ва қарорлар мисолида яққол кўриш мумкин. “Маҳалла бешлиги”нинг фаолияти кенгайтирилиб, “маҳалла еттилиги” ташкил этилгани олдимизда қанчадан-қанча устувор вазифалар турганидан далолатдир. Эндиликда ҳар қандай ижтимоий ёрдамни биргаликда, бамаслаҳат, ўзаро ҳамфикр ҳал этишимиз мумкин.
Конференцияда Президент раислигида маънавият соҳасида ўтказилган йиғилиш ҳақида мазмун-моҳияти тушунтирилди. Айтилганидек, ҳозирги глобаллашув даврида ёмон иллатлар оиламизга, онгу шууримизга кириб келиб, чалкашликлар келтириб чиқараётгани бор гап. Бу таҳдиддан, айниқса, ёшларимиз кўпроқ азият чекмоқда. Шу боис ёшлар билан кўпроқ гаплашиш, уларнинг қалбига қулоқ солиш, дардини билиш, муаммоларига ечим топиш, бу борада уюшмаган ёшлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратиш — энг халқчил идора сифатида маҳалла олдидаги улкан масъулият саналади.
Умуман олганда, Конференция ишида тизимдаги ўзгаришлар бирма-бир айтиб ўтилди. Фаолиятимизда асқотадиган, оммалаштирадиган билимларга эга бўлдик.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram