ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ ИШТИРОКИДА “МАҲАЛЛАДА ДУВ-ДУВ ГАП” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
2024-01-13 15:21:28 396
Ватан ҳимоячилари иштирокида “Маҳаллада дув-дув гап” тадбири ўтказилди
Айни кунларда Республикамизда ўтказилаётган “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” тадбирлари халқимизнинг фаъол иштироки остида бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбирларда қўлга киритилган улкан муваффақият ва зафарлар ҳаётий мисоллар орқали халқимизга етказиялпти.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Сўх туман бўлинмаси ташаббуси билан туманнинг ҳарбий қисмларнинг бирида ҳам ушбу тадбир ташкил этилди. “Ҳарбий-ватанпарварлик ойлиги” доирасида ўтказилган мазкур маънавий-маърифий тадбир бевосита Ватан ҳимоячилари иштирокида янада файзли ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Ўтказилган тадбирда Ватан ҳимоячилари – аскар ва зобитлар, уларнинг оила аъзолари иштирок этдилар. Тадбирга туман ҳокимлиги вакиллари, нуронийлар ва фахрийлар, кенг жамоатчилик, 5-та маҳалла фуқаролар йиғинларидан ёшлар ва мактаб ўқувчилари жалб қилинди.
Ташриф буюрганлар ҳарбийларимиз ҳаёти ва фаолияти, уларга яратилган шароитлар ҳамда қурол-аслаҳалар билан танишдилар. Тадбир давомида янграган кўй-қўшиқлар иштирокчилар кайфиятига янада кўтаринкилик ҳадя этди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram