СЎХ ТУМАНИДА МАҲАЛЛАНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ КЕНГАШИНИНГ ТАШКИЛИЙ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-01-13 15:17:10 507
Сўх туманида маҳаллани қўллаб-қувватлаш Кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди
Маҳалла маънавият бешиги, чинакам тарбия ўчоғидир. Ушбу тизим ролини янада ошириш, тизимда фаъолият олиб бораётган мутасаддиларнинг иш жараёнида ижобий ўзгаришларни жорий этишга қаратилган ишлар кўламини кенгайтириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар замирида халқимизнинг манфаатлари мужассам.
Янги Ўзбекистонда маҳалла фуқаролар йиғинлари халқ билан мулоқот қилиш ва инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган эзгу вазифаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этаётир.
Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 209-сонли Фармон ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 402-сонли қароридан келиб чиқадиган устувор вазифаларни бажариш юзасидан бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида маҳаллани қўллаб-қувватлаш Кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.
Туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, туман секторлари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва кенг жамоастчилик вакиллари қатнашган мазкур кенгайтирилган тадбирда давлатимиз раҳбари имзоси билан қабул қилинган 209-сонли Фармон ва 402-сонли Қарорнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Ушбу масала юзасидан иштирокчилар туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев маърўзасини тинглашди.
Шунингдек, тадбирда давлатимиз раҳбари раислигида 2023 йил 22 декабрда ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган маҳалла тизими фаоллари зиммасидаги устувор вазифалар тўғрисида Республика маънавият ва маърифат маркази Сўх туман бўлинмаси раҳбари Гулшанжон Ибрагимов маърўза қилди.
Сектор раҳбарлари, тумандаги 27 маҳалла фуқаролар йиғинилари раислари, бошқа жамоатчилик вакилларидан иборат кенгаш аъзолари иштирокидаги ташкилий йиғилишда вилоят Кенгашининг ташкили йиғилишига 4 нафар делегатлар сайлаб олинди.
Тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш масаласалари ҳам муҳокама қилиниб, бу борада устувор вазифалар белгилаб олинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram