Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 219 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“АСКАР ОНАЛАРИНИ ШАРАФЛАЙМИЗ” МАВЗУСИДАГИ ТАДБИР ДОИРАСИДА ВАТАН УЧУН ЖОН ФИДО ҚИЛГАН АСКАРЛАР ХОТИРАСИ ШАРАФЛАНМОҚДА

×

 2024-01-12 15:47:11    218

PDF юклаш
Чоп этиш


“Аскар оналарини шарафлаймиз” мавзусидаги тадбир доирасида Ватан учун жон фидо қилган аскарлар хотираси шарафланмоқда

14 январь - Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб туманимизда турли тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган. Юртимизда бўлиб ўтаётган “Маҳаллада дув-дув” гап рукни остидаги тадбирларда ҳам ушбу мавзуга алоҳида эътиибор қаратилган.

Бугун туманимизнинг Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” тадбирлари доирасида “Аскар оналарини шарафлаймиз” мавзусида тадбир ўтказилди. Туман мудофаа ишлари бўлими ва тумандаги ҳарбий қисмнинг вакиллари маҳалладаги Хайриддин Холбоев хонадонида бўлиб, номи тилларда барҳаёт бўлган юртдошимизнинг ота-онаси билан учрашдилар.

Меҳмонлар Хайриддин Холбоевнинг ота-онасига эсдалик совғалари ва бир мурталик пул маблағини топширдилар. Хайриддин Холбоевнинг ёрқин хотираси унинг шарафига ташкил этилган уй-музейида унинг бюсти ва Хотира бурчагида яна бир карра ёдга олинди.

Тадбир охирида Хайриддин Холбоевнинг хотирасига дуо қилинди. Республика Маънавият ва маърифат маркази Сўх туман бўлинмаси раҳбари Гулшанжон Ибрагимовнинг сўзларига кўра, бундай ватанпарварлик тадбирлари туманда мунтазам ўтказилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram