“МАҲАЛЛАДА ДУВ-ДУВ ГАП” НОМЛИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР ҲАРБИЙ ҚИСМЛАРДА ҲАМ ЎТКАЗИЛЯПТИ
2024-01-12 09:15:02 293
“Маҳаллада дув-дув гап” номли маънавий-маърифий тадбирлар ҳарбий қисмларда ҳам ўтказиляпти
Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Маҳаллада дув-дув гап” мавзусидаги маънафий-маърифий тадбирлар Сўх туманида ҳам катта кўтаринкилик ва халқимизнинг фаъол иштирокида бўлиб ўтмоқда. 4-сектор ҳудудида ташкил этилган тадбирларда Ватан ҳимоячилари ҳам иштирок этишмоқда.
4-сектор ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида Республика Маънавият ва маърифат маркази Сўх тумани бўлинмаси ташаббуси билан “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” ҳамда “Мардлар қўриқлайди Ватанни” шиорлари остида маънавий-маърифий тадбир уюштирилди. Тадбирга Зангат ва Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинлари фуқаролари ҳамда нуронийлари жалб қилинди.
Тадбирда сўз олганлар охирги йилларда Ватанимизнинг ҳарбий салоҳияти ва муҳофаза иқтидори берилаётган эътибор туфайли мустаҳкамланаётгани ва бу йўналишда армия ва халқ бирдамлигининг алоҳида ўрни борлиги таъкидланди. Маданият маркази хонандаларининг чиқишлари тадбирга ўзгача мазмун ва шукўҳ бағишлади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram