САЙЁР ҚАБУЛДАН СЎНГ МУРОЖААТЛАР МАНЗИЛЛИ ЎРГАНИЛДИ ВА ЖАВПАЯДАГИ ҲОЛАТ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ
2024-01-11 15:09:50 381
Сайёр қабулдан сўнг мурожаатлар манзилли ўрганилди ва Жавпаядаги ҳолат кўздан кечирилди
Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев ҳамда туман ҳокими ўринбосарлари иштирокида аҳолини ўйлантираётган муаммолари юзасидан сайёр қабули ўтказилди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан ички йўлларнининг ҳолати, электр ва газ таъминотини яхшилаш, ичимлик суви, ишга жойлаштириш, соғликларини тиклаш учун моддий ёрдам ажратилиши ҳамда кадастр ва ер муносабатлари билан боғлиқ мурожаатлар эшитилди.
Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.
Сайёр қабулдан сўнг бевосита қилинган мурожаатлар манзилли ўрганилди. Шунингдек, кун давомида Жавпая массивида бўлган туман ҳокими биринчи ўринбосари Жавпаядаги иссиқхоналар эгалари билан суҳбатлашди ва тадбиркорларга бириктирилган исиқхоналарни янги мавсумга тайёрлаш юзасидан керакли тавсия ва таклифлар берилди. Айни кунда тадбиркорлар томонидан бу бўйича амалий ишлар қилиняпти.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram