Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 210 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БЮРОНИНГ СЎХ ТУМАН БЎЛИМИ ТОМОНИДАН 2023 ЙИЛДА ДАВЛАТ ФОЙДАСИГА 3 МЛРД. 593 МЛН СОЛИҚ ТЎЛОВЛАРИ АМАЛДА УНДИРИЛДИ

×

 2024-01-11 15:07:08    247

PDF юклаш
Чоп этиш


Бюронинг Сўх туман бўлими томонидан 2023 йилда Давлат фойдасига 3 млрд. 593 млн солиқ тўловлари амалда ундирилди


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадларининг 90%дан ортиқ қисми айнан солиқлар ҳисобидан шаклланиши барчамизга маълум.

 

Инсоннинг тириклигини таъминлайдиган унинг вужудидаги қон бўлгани каби солиқлар ҳам иқтисодиётнинг қон томиридир. 


Солиқлар ва мажбурий тўловларнинг ўз муддатида тушиши давлат миқёсида амалга оширилаётган барча чора-тадбирларнинг, яъни бюджет ва мақсадли жамғармаларнинг ҳаражат қисмини ўз вақтида молиялаштиришга хизмат қилади.

 

Бу борада Бюронинг Сўх туман бўлими томонидан солиқ органлари билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, қарздор ташкилотларнинг банкдаги ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномалари қўйилиши, ҳисоб рақамларга банд солиниши ҳамда МИБ-Портал дастурида яратилган сўровнома тизими орқали қарздорларга тегишли бўлган барча турдаги мол мулклари зудлик билан аниқланиб, таъқиқ солиниши ҳамда қонунда белгиланган тартибда хатланиши ва онлайн аукцион савдоларида сотилиши натижасида 2023 йилда 415 та 4.4 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланган бўлса, шундан 368 та 3.6 млрд. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси амалда ундирилиши таъминланди.


Бюро ходимлари томонидан ушбу йўналишдаги ишлар 2024 йилнинг дастлабки ойидан бошлаб жадаллик билан давом эттирилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 63-моддасига мувофиқ, «Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаши шарт. Аммо афсусга кўра орамизда ўз Конституциявий бурчини бажаришни унутаётган фуқароларимиз ҳамда тадбиркорлик субектларининг мансабдор шахслари ҳам йўқ эмас.


М.Х.Нурматов - Бюронинг Сўх туман бўлими бошлиғи



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram