Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 212 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

2-СЕКТОР ҲУДУДИДАГИ “АЁЛЛАР ДАФТАР”И ГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРГА КЎРСАТИЛГАН ЁРДАМЛАР РАҚАМЛАРДА

×

 2024-01-11 11:23:17    398

PDF юклаш
Чоп этиш


2-сектор ҳудудидаги “Аёллар дафтар”и га киритилган хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамлар рақамларда

 

Сўх тумани ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими мутасаддиларининг бизга берган маълумотларига асосан 2-сектор ҳудудида жами “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар сони 697 нафарни ташкил этади. Йил давомида барча руйихатдаги аёллар ва хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатилган.

1-тоифа руйихатига киритилган аёллар сони 482  нафарни ташкил этади ва бу аёлларнинг барчаси 100 фоиз иш билан таъминланган.

 

2-тоифа - тадбиркорлик қилиш бўйича “Аёллар дафтари”га киритилганлар сони 33 нафарни ташкил этади.

 3, 4, 6-тоифа  - боқувчиси бўлмаган, I ва II-гуруҳ ногирони бўлган хотин-қизлар ва қарамоғида ногирон фарзандлари бор хотин-қизларга “Аёллар жамғармаси” томонидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. Умумий сони 182 нафар бўлган бу хотин-қизларга 1 миллион 200 минг сўмдан, жами 218 милион 400 минг сўм маблағ берилган.

Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд 69 нафар хотин-қизлар сектор кесимида руйихатга олинган. Бугунги кунда барча аёлларга амалий ёрдам берилиб, “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 73 миллион 200 минг сўм маблағ йўналтирилди.

     Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд 59 нафар хотин-қизларга “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 70 миллион 900 минг сўм  маблағ туман Халқ банки томонидан тарқатиб берилди.

               Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram