СЎХ ТУМАНИДА “ЯНГИ ҲАЁТ УЧУН, ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!” ШИОРИ ОСТИДАГИ ТАДБИРЛАР УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗИЛМОҚДА
2024-01-11 11:20:47 315
Сўх туманида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги тадбирлар уюшқоқлик билан ўтказилмоқда
Айни кунларда Сўх туманидаги барча маҳаллаларида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири туманнинг 4-сектори ҳудудидаги Сўх ва Мулгон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган фуқаролар учун ташкил этилди. 7-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган мазкур тадбирда туман ҳокимлиги, маҳалла аҳли, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда Президентимиз раислигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашида белгилаб берилган асосий ва муҳим вазифалар аҳолига содда тилда тушунтирилди.
Тадбирда сўз олганлар Республикамиз миқёсида, айниқса, Сўх туманида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари бевосита давлатимиз раҳбари ва Республика ҳукумати эътибори асосида бўлаётгани ва албатта, бу ишларга хайрихоҳлик билан жавоб бериш лозимлигини алоҳида таъкидладилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram