ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТЧИЛАРИ ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА
2024-01-10 15:43:08 363
Давлат фуқаролик хизматчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда
Фарғона вилояти ҳокимлигининг 2024 январдаги 02/01-49-сонли йиғилиш баёнига асосан январь ойи вилоятимизда “Соғломлаштириш ойлиги” деб эълон қилинган. Мазкур ойлик доирасида давлат хизматчиларини тиббий кўрикдан ўтказилиши белгилаб олинган.
Туман cоғлиқни сақлаш бўлими билан ҳамкорликда тумандаги барча бўлим ва ташкилотлар ҳамда туман ҳокимлигида фаолият юритаётган давлат хизматчиларини бугундан тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирлари бошланди. Бугун туман марказий поликлиникасида Сўх тумани ҳокимлиги аппарат ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш жараёни бўлиб ўтди.
Ойлик давомида давлат хизматчиларини 10 дан ортиқ бирламчи турдаги тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилган бўлиб, касаллик аниқланган ходимларга даволаниши учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилади.
Туманимизда ташкил этилаётган тиббий кўрик жараёнлари давомида туманда фаолият олиб бораётган барча давлат хизматчиларини кўрикдан ўтказиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида” ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш кафолатланган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram