Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 212 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲУДУДЛАРДА “АЁЛЛАР ДАФТАРИ”НИНГ 5-БОСҚИЧИ УЧУН ХАТЛОВ ЖАРАЁНЛАРИ БОШЛАНДИ

×

 2024-01-10 10:17:35    302

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳудудларда “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичи учун хатлов жараёнлари бошланди

Айни кунда республикамиз бўйлаб “Аёллар дафтарини” юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида хатлов жараёнлари бўлиб ўтмоқда. Мазкур тартиб Ўзбекистон Респупликаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2023 йил кунги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низомга асосан амалга оширилади.

Туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган Васийлик Кенгашининг тадбирида мазкур жараён ва унинг тартиб-тамойиллари юзасидан тушунтиришлар берилди. Кун тартибидаги асосий масала “Аёллар дафтарининг” 5-босқичи жараёнида фойдаланиладиган анкета-сўровномалар чоп этиш ва кўпайтириш харажатларини молиялаштиришдан иборат эди.

Шунингдек мазкур жараёнда иштирок этувчи масъул ходимларга “Аёллар дафтарининг” 5-босқичи жараёнида хаққонийлик ва шаффофликка амал қилиш борасида кўрсатма ва топшириқлар берилди. Тадбирда иштирок этган маҳаллалар хотин-қизлар фаоллари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram