САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ
2024-01-09 15:39:24 377
Савол беринг, жавоб берамиз
Савол: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий Агентлигининг асосий фаолият йўналишлари ҳақида маълумот берсангиз
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармонига асосан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг асосий фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборат:
I. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсати ва чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўналишида;
II. Ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш йўналишида;
III. Вояга етмаган болаларни ҳимоя қилиш йўналишида;
IV. Аёлларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш йўналишида;
V. Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилалар билан ишлаш йўналишида;
VI. Ёшлар билан ишлаш йўналишида;
VII. Якка ёлғиз ва кексалар билан ишлаш йўналишида;
VIII. Ижтимоий таъминот дастурлари йўналишида ягона давлат сиёсатини юритишдан иборат.
Ўктамжон Эргашев - Сўх туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи, биринчи даражали юрист
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram