Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 209 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“МАҲАЛЛАДА ДУВ-ДУВ ГАП” ТАДБИРЛАРИ ТУМАНИМИЗНИНГ 2-СЕКТОРИ ҲУДУДИДАГИ МАҲАЛЛАЛАРДА ҲАМ ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2024-01-09 15:27:00    288

PDF юклаш
Чоп этиш


“Маҳаллада дув-дув гап” тадбирлари туманимизнинг 2-сектори ҳудудидаги маҳаллаларда ҳам ўтказилмоқда

Ўзбекистон Реепубликаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2023 йил 22 декабрь куни ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишида янги Ўзбекистонни бунёд этилишида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда эришилаётган ютуқларни халқимизга аниқ ҳаётий мисоллар ва далиллар орқали содда ва тушунарли шаклларда етказиш, аҳолининг кайфиятини кўтариш ва Ватан тақдирига дахлдорлигини ошириш мақсадида “Янги ҳaëт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” тадбирларини ўтказиш буйича устувор вазифалар белгилаб берилган.

Вилоятимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, ушбу тадбирлар Сўх туманида ҳам кўтаринкилик ва халқимизнинг фаол иштироки билан ўтказилмоқда. Сариканда ва Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғ­инида бўлиб ўтган мазкур тадбирларда ушбу маҳалла аҳли уюшқоқлик билан иштирок этдилар.

Ҳудуд умумтаълим мактабларида бўлиб ўтган “Маҳаллада дув-дув гап” тадбирлари маҳалла нуронийлари ва ёшларини бир жойга бирлаштирди. Маҳалла оқсоқоллари ва нуронийлари, маҳалла раислари ва фаоллар сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларига Республикамизда қўлга киритилган мислсиз натижалар, айниқса, Сўх туманида бўлаётган улкан ўзгаришларни ҳаётий ва аниқ мисоллар билан етказдилар.

Ватан тинчлиги барча нарсадан устун эканлиги алоҳида таъкидланди. Шунинг учун, бўлаётган ўзгаришлар ва Ўзбекистон тинчлиги учун ҳар доим шукрона бажо келтириб яшаш лозимлиги ўтказилган тадбирларда бот-бот қайд этиб ўтилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram