Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА “МАҲАЛЛАДА ДУВ-ДУВ ГАП” ТАДБИРЛАРИ КАТТА РУҲИЯТ ВА КЎТАРИНКИЛИКДА ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2024-01-06 16:08:28    497

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманида “Маҳаллада дув-дув гап” тадбирлари катта руҳият ва кўтаринкиликда ўтказилмоқда

Бугун Сўх тумани маданият марказида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” мавзусидаги маданий-маърифий ва маданий-мусиқий тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, Республика маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Масуджон Сулаймонов, вилоятимиз туманларининг ёшлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосарлари иштирок этди.

Тадбир аввалида сўз олган вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов вилоятимиз миқёсида мазкур тадбир халқимизнинг кўтаринки кайфиятида бўлиб ўтаётгани, охирги йилларда Сўх туманида ҳам кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари ва янгиланишлар бўлганлиги ва бунинг барчаси давлатимиз раҳбари ва Республикамиз ҳукумати эътибори асосида амалга оширилаётганини таъкидлаб, бўлаётган ўзгаришларни халқимизга мана  шундай тадбирлар орқали етказилиши кун талаби эканлигини қайд этди.

Охириги йилларда қўлга киритилаётган муваффақиятлар ва халқимизнинг онгу шуурида ҳам ижобий ўзгаришлар бўлаётганини таъкидлаган Республика маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Масуджон Сулаймонов Сўх ва сўхликлар ҳақида самимий сўзларни тилга олди.

Тадбирда янграган кўй-қўшиқлар ва ташкил этилган мушоираларда Ватан мадҳ этилди, Ўзбекистоннинг ўзига хослиги ва нотакрорлиги тараннум этилди.

Тадбир доирасида Сўх туманида вилоятдан келган вакиллар иштирокида туман мактабгача таълим муассасалари ва мактабларда учрашувлар ташкил этилди ҳамда туман ҳокимлари ўринбосарлари иштирокида ҳудудларда ёшлар етакчилари фаолияти ўрганилиб, аҳоли билан давра суҳбатлар ташкил этилди. Ҳудудларда истиқомат қиладиган эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди ва туман марказий поликлиникасида аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирлари ҳам ўтказилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram