Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА 2023 ЙИЛДА 4 БОСҚИЧ – “АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРГА КЎРСАТИЛГАН ЁРДАМЛАР

×

 2024-01-06 10:14:23    524

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманида 2023 йилда 4 босқич – “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамлар

                                                     

 Сўх туманида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий, психологик, тиббий ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича 2023 йил январ-феврал ойларида 14 230 та хонадонда 18 214 нафар 30 ёшдан юқори хотин-қизлардан 18 154 нафари билан сўровнома анкетаси тўлдирилди. Ижтимоий ҳимояга мўҳтож 1 972 нафар хотин қизлар билан индивудиал дастурлар тайёрланиб “Аёллар дафтари”га киритиш бўйича рўйхатлари шакаллантирилиб, ”Йул харита”си ишлаб чиқилди.

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2023 йил 1 декабр ҳолатига 1 972 нафар “Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизларга ёрдамлар кўрсатилди.

“Аёллар дафтари”даги хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамларни соҳалар кесимида таҳлил қилинганида:

1 тоифага 1 минг 414 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз бўлган хотин-қизлардан 1 414 нафар аёлларни бандлигини таъминлаш ва касбга ўқитиш бўйича ёрдамлар кўрсатилди.

Жумладан:

- доимий ишга жойлаштирилганлар 144 нафар, ипак курти боқиша 726 нафар, ўзини-ўзи банд қилинганлар 284 нафар, касб ҳунарга уқитилганлар 204 нафар, ҳақ туланадиган жамоат ишларига жалб қилиш орқали бандлигини таминланганлар 56 нафар.

- 94 нафар тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманда хотин-қизлардан 94 нафарига 1 милиард 216 миллион 5 юз минг сўм кредит маблағлари ажратилиб тадбиркорлик фаолиятларини бошладилар.

- 148 нафар боқувчиси бўлмаган, эҳтиёжманд хотин-қизлардан 148 нафарига бир марталик моддий ёрдам 182 милион 400 минг сўм берилди  ва қўшимча ёрдамлар (ҳомийлар томонидан Наврўз байрами, рамазон ойи, ҳайит ва мустақиллик байрами муносабати билан озиқ-овқат маҳсулотлари берилди) кўрсатилди.

- 179 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож ҳамда 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлардан 179 нафарига 203 миллион 300 минг сўм бир марталик моддий ёрдам берилди.

- 137 нафар қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлардан 137 нафарига 164 миллион 500 минг сўм аёллар жамғармаси томонидан бир марталик моддий ёрдам ажратилди ва қушимча ёрдамлар (ҳомийлар томонидан Наврўз байрами, рамазон ойи, ҳайит ва мустақиллик байрами муносабати билан озиқ-овқат маҳсулотлари берилди) кўрсатилди.

2023 йил ун ойи давомида  “Аёллар дафтари”га киритилган 1 минг 972 нафар аёллардан 1 минг 972 нафарига ёрдам кўрсатилди. Режа 100 %га бажарилди.

             “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамларни хаққонийлигини ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликлар бўйича ҳар бир сектор раҳбарларига маълумот киритилиб, камчиликлар бартараф қилинди.

                     Қўшимча ёрдамлар

  - 179 нафар хотин-қизларни туман тиббиёт бирлашмаси томонидан чуқурлаштирилган тиббий курикдан ўтказилди;

  - 64 нафар хотин-қизларни туман прокуратура, туман ИИБ ва Адлия бўлими томонидан ҳуқуқий маслахатлар берилди;

  - 161 нафар хотин-қизларга туман Аёллар маслаҳат кенгаши ва умумтаълим мактабларининг психологлари томонидан кўрсатилган психологик ёрдамлар берилди.

               Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram