СЎХ ТУМАНИДА “ЯНГИ ҲАЁТ УЧУН, ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!” ШИОРИ ОСТИДА “МАҲАЛЛАДА ДУВ - ДУВ ГАП” ТАДБИРЛАРИ ЮҚОРИ САВИЯДА ЎТКАЗИЛМОҚДА
2024-01-06 09:48:08 508
Сўх туманида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув - дув гап” тадбирлари юқори савияда ўтказилмоқда
“Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ўтказилаётган “Маҳаллада дув-дув гап” мавзусидаги маънавий-маърифий ва маданий-мусиқий тадбирларининг Сўх туманидаги навбатдаги манзили Ленбур маҳалла фуқаролар йиғини бўлди. Маҳалланинг 18-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган навбатдаги тадбир туман маънавият ва маърифат маркази бўлими мутасаддилари томонидан ташкил этилди.
Тадбирда маҳалла аҳли, асосан нуронийлар ва ёшлар фаоллик билан иштирок этдилар. Туман маънавият ва маърифат маркази мутасаддилари ва нуронийлар сўзга чиқиб, мазкур тадбирлар мазмун-моҳияти ҳақида сўзладилар, кейинги йилларда Ватанимизда бўлган мислсиз ўзгариш ва янгиланишларни асосли мисоллар орқали етказдилар.
Туман маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Гулшанжон Ибрагимовнинг сўзларига кўра, тадбир доирасида умумтаълим мактабларида дарс машғулотларидан сўнг мактаб ўқувчи-ёшлар ва маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ўртасида "Гулхан атрофида" бадиий кечалар, "Мушоира" танлови, миллий халқ уйинлари ва китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида викториналар ва турли китоб тақдимотларини ташкил қилиш режелаштирилган.
Ленбур маҳалласидан сўнг мазкур тадбир Девайрон маҳала фуқаролар йиғинида ҳам кўтаринкилик билан бўлиб ўтди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram