БИЛАСИЗМИ?
2024-01-04 15:51:16 364
Биласизми?
Ёнғин хавфи мавсумида, яъни ўрмонда қор қатлами кетган пайтдан бошлаб барқарор ёмғирли куз об-ҳавоси келгунгача ёки қор қатлами пайдо бўлган давргача қуйидаги ўрмон жойларида гулхан ёқиш тақиқланади:
игнабаргли дарахт кўчатлари ўтқазилган жойларда;
эски куюкларда;
ўрмоннинг зиён етказилган участкаларида;
ўрмоннинг кесилган дарахт қолдиқлари ва тайёрланган ёғоч-тахта қолдирилган дарахт кесилаётган участкаларида;
ўтлар қуриган жойларда;
дарахтлар шох-бутоқлари остида.
Шунингдек қолган жойларда атрофи камида 4 метр кенгликда маъданлаштирилган майдончаларда гулхан ёқишга рухсат этилади. Зарурат тугаши билан гулхан пухталик билан ўчирилган бўлиши керак.
Ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш жавобгарликка сабаб бўлади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram