ЭЪТИБОР
2024-01-04 15:46:59 362
Эътибор
Жазо муддатини ўтаб қайтган фуқароларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш, уларни соғлом ҳаёт кечиришлари учун кўмаклашиш юзасидан туманимизда ҳам арзирди ишлар амалга оширилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги ижтимоий кўникма комиссияси котиби Нишонали Иброҳимовнинг малумотига кўра, Қалъача маҳалласида яшовчи фуқаро Умеджон Воҳидов жазо муддатини ўтаб қайтганлиги сабабли туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий куникма марказига 2023 йил 28 ноябрь куни моддий ёрдам сураб мурожаат этган.
Мурожаат юзасидан туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ҳокимининг 1 ўринбосари Илҳомжон Тожибоев иштирокида жазо муддатини утаб қайтган фуқронинг шароити ҳар томонлама ўрганиш мақсадида туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма комиссия аъзолари ҳамда туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида ўрганлиб, фуқаро билан сўҳбат утказилди.
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма марказий комиссияси томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг 4.5 баробари яъни 1 485 000 сўм миқдорда моддий ёрдам пули ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Туман бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида Воҳидов Умеджон Мамажоновични бандлигини таъминлаш мақсадида 21-сон мактабгача таълим ташкилотига 1 штат бирлиги мавсумий ўт ёқувчи лавозимига муайян муддатга, яъни, 2023-йил 13-ноябрдан 2024-йил куз-қиш мавсуми тугагунга қадар №84-11-159-DMM/2023 сонли бўйруғи билан ишга жойлаштирилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram