Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 214 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА ҲАМ “МАҲАЛЛАДА ДУВ-ДУВ” ГАП НОМЛИ ТАДБИРЛАР КЎТАРИНКИЛИК БИЛАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2024-01-04 15:01:27    228

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманида ҳам “Маҳаллада дув-дув” гап номли тадбирлар кўтаринкилик билан ўтказилмоқда

“Маҳаллада дув-дув гап”. Айни шу ном остида Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган маънавий-маърифий, маданий-мусиқий тадбирлар вилоятимизнинг энг чекка тумани – Сўхда ҳам кўтаринкилик билан бошлаб юборилди. Ўзбекистонда яшаётган барча ватандошларимизга Сўхликларнинг ҳам айтар сўзлари бор. Чунки ушбу нотакрор гўшага бевосита давлатимиз раҳбари ва Республика ҳукумати томонидан эътибор ҳақиқий “дув-дув”га ярашади.

“Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ўтказилаётган тадбирлар туманнинг Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғинида старт олди. Ушбу тадбирлар режасига биноан байрамона дастурлар туманнинг барча 27-та маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилади.

Ҳушёр маҳалласининг маданият марказида бошланган тадбир барча иштирокчиларга кўтаринки кайфият ва руҳият бағишлади. Тадбирда туманда эришлилган барча ижобий муваффақиятлар сарҳисоб қилинди ва тадбир концерт дастури ҳамда базм кечасига айланиб кетди.

Ушбу ҳудуднинг Қақир ва Себзор маҳаллаларида бўлиб ўтган тадбирлар ҳам аҳолининг фаол иштироки билан ўтди. Тадбирда иштирок этган ҳарбийлар ҳам байрам шукуҳидан баҳраманд бўлишди.

Бугун Сўх тумани 1-сектор ҳудудидаги Тул, Соҳибкор, Қалъача ва Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси иштирокида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув - дув гап” тадбири ташкил этилди. Ушбу тадбирлар 21 ва 24 – умумтаълим мактабларида бўлиб ўтди.

Тадбир давомида сўз олганлар томонидан Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар ҳақида фикр юритилди. Қўлга киритилган улкан муваффақиятлар сарҳисоб қилинди.

Тадбир доирасида қизиқарли викторина ўйинлари ўтказилиб, унда фаол қатнашганларга эсдалик совғалари топширилди. Санъат усталари ижросидаги куй - қўшиқлар йиғилганларга янада кўтаринки кайфият бағишлади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram