Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 81 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

×

 2023-12-30 17:11:17    630

PDF юклаш
Чоп этиш




Байрам совғалари тақдим этилди

Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев 1-секторнинг Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудудда истиқомат қиладиган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олиб, уларни байрам совғалари билан табриклади. Сектор биносида бир нафар эҳтиёжманд аёлга тикув машинкаси тақдим этилди, 


Мазкур совға Республика адлия вазирлиги томонидан юборилган. Туман ДХМ раҳбари Мухторжон Сайидаҳмедовнинг сўзларига кўра, мазкур йўналишдаги хайрли амаллар мунтазам давом эттирилади.


Байрам арафасида шикаста қалбларга шодлик ва қувонч улашиш энг катта совға саналади. Туман ҳокими иштирокида мазкур маҳаллада яшовчи болаликдан ногирон бўлган бир нафар ватандошимизга ногиролик аравачаси тақдим этилди.


Мазкур совға ҳам Республика адлия вазирлиги томонидан тақдим этилди. Болажоннинг шодлиги ва қувончи унинг миннатдорчилик сўзлари сифатида қабул қилинди.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram