ЭЪТИБОР
2023-12-30 17:03:36 673
Эътибор
Таъкидлаш лозим, Республикамизда жазо муддатини ўтаб қайтган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қуввталаш, уларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти. Сўх тумани ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма маркази, туман БКМ ҳамда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди билан ҳамкорлигида ҳам ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар эътироф этишга лойиқ.
Бугун ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма маркази ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда Сўх тумани Мулгон қишлоғида яшовчи, жазо муддатини ўтаб қайтган Тошмамат Мирзобоев хонадонига бориб, унинг ҳолидан хабар олишди.
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма марказий комиссияси томонидан мазкур ҳолат кўриб чиқиб, марказ томонидан 1 485 000 (бир миллион тўрт юз саксон беш минг) сўм миқдорида моддий ёрдам пули ҳамда озиқ-овқат маҳссулотлари етказиб берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram