Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 157 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БОЛАЖОНЛАР УЧУН БАЙРАМ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛИБ, СОВҒАЛАР УЛАШИЛДИ

×

 2023-12-30 17:02:16    540

PDF юклаш
Чоп этиш


Болажонлар учун байрам тадбири ташкил этилиб, совғалар улашилди

Янги йил саҳнасига кириб келган байрам рамзлари – Қорбобо ва Қорқиз тадбир иштирокчилари, айниқса, болажонларга ўзгача кўтаринкилик бахш этди. Қорбобо ва Қорқиз кириб келишларигача “Президент арчаси” тадбири аввалида барча иштирокчиларни туман ҳокими Сайиддбаҳром Сайидмусаев самимий сўзлар билан қутлади.

Тадбирда асосан туман маҳалла фуқаролар йиғинидан ташриф буюрган кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари иштирок этиб, байрамона дастур шукуҳидан баҳраманд бўлдилар ва болажонларга байрам саҳнасидан театрлаштирилган томошалар тақдим этилди. Турли ўйинчоқ ва янги йил чироқлари билан безатилган байрам арчаси тадбир шукуҳига ўзгача файз бахш этди.

Тадбир иштирокчиларига туман маданият маркази санъаткорлари ўз қўшиқ ва ашўлаларини тақдим этишди. Эртак қаҳрамонлари сиймосидаги турли жониворлар ҳам болажонлар кайфиятига кайфият улашди.

Барча болажонларга туман ҳокими ва туман секторлари раҳбарлари байрам совғаларини тақдим этдилар. Байрам тадбири болажонларнинг ўйин-кулгулари ва ажойиб рақслари билан янада завқли ўтди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram