Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁШ ЧЕМПИОН ТУМАН ҲОКИМИ ВА МУТАСАДДИЛАР ТОМОНИДАН ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИНДИ

×

 2023-12-28 15:26:23    348

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёш чемпион туман ҳокими ва мутасаддилар томонидан тантанали кутиб олинди

Спорт тобора жадал ривожланиб бораётган мамалкатимизда соҳанинг етакчи усталари ҳам етишиб чиқмоқда. Ватанимиз спортчиларининг айниқса бокс бўйича қўлга киритаётган муваффақиятлари эътирофга лойиқ.

Тошкент шаҳри мизбонлик қилган навбатдаги бокс турнирида бизнинг Сўхлик ёш спортчи Ҳабибуллоў Сайназаров ҳам иштироок этди. Мазкур мусобақалар - ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги, жорий йилнинг 20–27 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилди.

42 килограмм вазн тоифасида финалга йўл олган Сўхлик ёш боксчи мазкур муосбақалар ғолиблигини қўлга киритди. Бугун ёш чемпионни кутиб олган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бу муваффақият билан Ҳабибуллоўни табриклади.

Туман маданият маркази биноси олдида тантанали маросим бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда мана шундай ёш спортчилар ва уларнинг тажрибали ва етакчи мураббийлари ва тренерлари туфайли Сўх тумани оламга достон бўлаётгани таъкилдланиб, ушбу ғалабада ҳиссаси бор барча инсонларга миннатдорчилик билдирилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram