ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СЎХ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-12-28 15:22:43 363
Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги саксон биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, сиёсий партиялар ва ташкилот раҳбарлари, маҳаллалардаги аёллар фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия ишини туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Сайидбаҳром Сайидмусаев олиб борди.
Сессияга қўйидаги масала қўйилди ва депутатлар томонидан муҳокама этилди:
Сўх туманининг 2024 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида.
Сессия кун тартибига қўйилган масала юзасидан депутатлар туман молия бўлими мудири Зайлиддин Искандаровнинг маърўзасини тинглашди.
Кун тартибидаги масала депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилиниб, саволлар берилди ва ўз ўрнида ушбу саволларга маърузачи аниқ мисоллар орқали батафсил жавоб қайтарди.
Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарораи қабул қилинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram