Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 141 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ОПЕРАТОРЛАРИНИНГ ЯНГИ ҲУДУДИ - ЧЎНҒАРА МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА АЛОҚА КЎЛАМИ КЕНГАЙМОҚДА

×

 2023-12-27 15:44:05    478

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон алоқа операторларининг янги ҳудуди - Чўнғара маҳалла фуқаролар йиғинида алоқа кўлами кенгаймоқда

Тўрт томони қўшни Қирғизистон республикаси билан чегарадош бўлган Чўнғара маҳалла фуқаролар йиғинида бизнинг ватандошларимиз – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари истиқомат қилишади. Мазкур маҳалла аҳолиси асосан деҳқончилик билан шуғулланишади.

Асосан қишлоқ хўжалигига ихтисослашган мазкур маконда шоличилик айниқса, ривожланган. Чўнғаранинг девзира гуручининг довруғидан бехабар инсон бўлмаса керак Фарғона водийсида.

Айтиш лозимки, Чўнғара маҳалла аҳолиси давлатимиз ва Республикамиз ҳукумати томонидан берилаётган эътибордан ҳар доим баҳраманд бўлишади. Буни биргина алоқа тизимида ҳам яққол кўришимиз мумкин.

Ўзбекистон алоқа операторлари, айниқса, “Ўзмобайл” ва “Ўзтелеком” мобил орператорлари кўлами ва доирасини кенгайтириш мақсадида Чўнғара маҳалла фуқарорар йиғинига “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Сўх тумани бўлими томонидан Сўх-Чўнғара таянч тармоқ станцияси ўрнатилган бўлиб, ушбу алоқа операторлари хизматларидан маҳалла аҳли самарали фойдаланиб келишмоқда. Таянч тармоқ станцияиси барпо этилгандан сўнг маҳаллада алоқа сифати ҳамда Интернет тармоғининг кўлами ҳам кенгайди ва бугун Чўнғалариклар вай-фай интернет хизматидан ҳам фойдаланишаётир:

Алоқа сифати яхшиланиб борган сари, ушбу тизимга қизиқувчи фуқаролар сони кўпайиши ҳам табиий ҳол. “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси ташаббуси билан эълон қилинган янги йил акциясида бугун бутун ватандошларимиз иштирок этиб, имтиёзли тарзда чиройли рақамлар эгалари бўлишмоқда. “Шаҳнози Мирзоали алоқа” хусусий корхонаси томонидан ташкил этилган мазкур акция Чўнғаранинг Йигитпирим дам олиш масканида бўлиб ўтди.

Мазкур байрам акциясида қатнашган маҳалла аҳли 80 ва 99 фоизли чегирмалар асосида чиройли рақамларнининг симкарталарига эга бўлдилар. Тадбирда 50 нафардан ортиқроқ фуқароларга чиройли рақамлар симкарталари расмийлаштириб берилди ва ушбу акция янги йил, яъни жорий йилнинг 31 декабригача давом этади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram