МЕН БАХТЛИ АЁЛЛАРДАН БИРИМАН!
2023-12-27 15:41:48 376
Мен бахтли аёллардан бириман!
Президентимизнинг ташаббуслари билан бугунги кунда хотин-қизлар тизимига жуда катта эътибор берилмоқда. “Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони ҳам айнан ушбу ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишга қаратилгандир. Бир сўз билан айтганда, ушбу Фармон бизга, хотин-қизлар тизими ходимлари учун яна янги имкониятлар эшигини очди десак, муболаға бўлмайди.
Юртимизда олиб борилаётган ўзгаришлар, айниқса хотин-қизларимизга кўрсатилаётган эътибор, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни, ижтимоий маънавий жараёнлардаги иштироки, хотин-қизларни конституциявий мақоми, таълим жараёнида улар ролининг ижтимоий моҳияти, хотин-қизларнинг таълим олишига эътибор давлат дастурига айланиши бунинг исботи сифатида амалга ошмокда.
Бизга берилган бундай эътибордан фойдаланиб биз ўз олдимизга аниқ мақсад қуйиб Юртбошимиз ишончини оклаймиз. Бу янада ўзимизга бўлган ишонч ва юртимиз олдидаги масъулиятимизнинг бир нишонасидир. Мен ҳурматли Юртбошимиз Ш. Мирзиёевга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Турғуналиева Сайрамхон Абосжоновна - Фарғона вилояти, Сўх тумани, Қалъача маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram