Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЕР ЮЗИДАГИ ҲАР ҚАЙСИ ЖАМИЯТНИНГ МАДАНИЙ ДАРАЖАСИ УНИНГ АЁЛЛАРГА БЎЛГАН МУНОСАБАТИ БИЛАН БЕЛГИЛАНАДИ

×

 2023-12-27 15:38:40    263

PDF юклаш
Чоп этиш


Ер юзидаги ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси унинг аёлларга бўлган муносабати билан белгиланади


Пок хилқатли, соф ниятли аёллар деганда беихтиёр, кўз ўнгимда онажоним, севимли, ҳақиқатанда буюк зот пайдо бўлади. “Аёл бир қўли билан бешикни, иккинчи қўли билан дунёни тебратади” деган маъноли сўзлар ҳикматини ўзим шу юксак оналик бахтига эришганимда янада теранроқ англадим. Зотан, аёл борки, бахтли бўлишга, бахт деган сўзнинг таъмини ҳар доим тотишга ҳақли.

   

 Жонажон Ватанимиз мустақиллигининг биринчи кунларидан бошлаб хотин-қизларнинг жамиятимиздаги ўрни ва мавқеини, уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги, иқтисодиётимизнинг турли соҳаларидаги нуфузини ошириш бўйича муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида катта қадамлар қўйилди. Куни кеча Президентимизнинг “Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қабул қилган Фармони ҳам ушбу йўналишда бошланган эзгу ниятлар давомидир.


Мен, гўзал Ўзбекистоннинг бир нафар аёли, жамиятда аёллар ва хотин-қизларимиз манфаатини кўзлаб фаолият олиб бораётган маҳалла хотин-қизлар фаоли сифатида ушбу Фармоннинг ҳар бир сўзини, ҳар бир матнини ҳаётда татбиқ этишга астойдил ҳаракат қиламан. Чунки ушбу Фармонда онажонларимиз, бекажонларимиз, аёлларимиз ва хотиин-қизларимизнинг, Сизу бизнинг манфаатимиз мужассам. 

    

Бугунги кунда туманимизда меҳнатга лаёқатли бўлган хотин-қизларимизнинг тенг ярми иқтисодиётимизнинг турли тармоқларида, тадбиркорликда, мактабгача ва умумий ўрта таълим, тиббиёт соҳаларида фаол меҳнат қилишмоқда. Жамиятнинг қайси жабҳасида бўлмасин, қайси соҳасида бўлмасин, Сиз азизларнинг ҳиссаларингиз бор. Юртимизнинг ривожи, унинг гуллаб-яшнаши ва тараққиёти Сизнинг бевосита самарали фаолиятингиз ва дуоларингизда мужассам, деб айтгим келади.


Сўхлик аёлллар деганда энг аввало, бизнинг кўз олдимизга меҳнаткаш, фарзанд парваришида доимий камарбаста бўлган, ўзини ва фарзандларини, оиласининг шаънини ўйлайдиган аёл сиймоси гавдаланади. Сизларнинг оила бекаси сифатидаги мавқеингиз барча таърифга лойиқдир.


Биз мўътабар Сўхлик аёллар, Ватанимизнинг келажаги ва фаровонлигига ўзимизни камарбаста деб биламиз. Давлатимиз раҳбари имзоси билан тасдиқланган янги Фармонни амалда татбиқ этилишига, Ўзбекистон аёлларининг жамиятдаги ўринларини янада юксалишига астойдил ҳаракат қилишга ваъда бераман.

 

Шерова Дилафруз Моминжоновна - Фарғона вилояти Сӯх тумани "Ровон" маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram