Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИДА БЕЛГИЛАНГАН БАРЧА ВАЗИФАЛАРНИ БАЖАРИШГА АСТОЙДИЛ ИНТИЛАМИЗ! 

×

 2023-12-27 15:35:27    257

PDF юклаш
Чоп этиш


Президент Фармонида белгиланган барча вазифаларни бажаришга астойдил интиламиз! 


Жамиятда аёллар ва хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш шароити яратиб бериш, уларнинг жамиятдаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, аёл деган муътабар зотга ҳар доим меҳр-муҳаббат, иззат ва икром кўрсатиш бизнинг Республикамизда давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Зотан, “аёл борки, олам мунаввар” деб бежиз айтишмаган доно халқимиз.


Аёл деганда кўз ўнгимизда энг аввало онажонларимиз, хонадонларимиз бекалари пайдо бўлишади. Аёл билан оилаларимиз чароғон, олам мунаввар. 

Аёл зотига бўлган юксак эътибор жонажон Республикамизда йил сайин мукаммаллашиб, сайқалланиб бормоқда. Бунинг замирида аёлларимиз, онажонларимизнинг манфаати мужассам. Шу жиҳатни теран англаган Юртбошимиз айни шу мавзуга эътиборлироқ бўлишимизни ҳар доим таъкидлайдилар. Аёлга бўлган эътибор юрт равнақи ва келажагига бўлган эътибордир.  

 

Барча юртимиз хотин-қизлари қатори бизнинг жаннатмонанд туманимиз аёллари ҳам давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини мамнуният билан кутиб олдилар. Зеро ушбу Фармон аёл ва хотин-қизлар масаласида бошланган ҳаётий ислоҳотларнинг мантиқий давомидир.


Сўнгги йилларда мамлакатимизда оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ҳамда бандлигини ошириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, гендер тенглигини таъминлаш борасида кенг куламли ислоҳотлар амалга оширилди. Мана шу ҳаётий ислоҳотларни амалга ошириш ва татбиқ этишда қабул қилинган янги Фармон бизлар учун дастуруламал сифатида хизмат қилишига астойдил ишонамиз.


Мен давлатимиз раҳбари имзоси билан тасдиқланган янги Фармон билан тўлиқ танишиб, ўзим учун янги вазифаларни белгилаб олдим ва Фармонда белгиланган вазифа ва ташаббусларни илгар суриш, уларнинг ижросини таъминлашга ҳаракат қилиш шарт ва заруриятини англадим. 


Бизнинг олдимизда энг ва катта ва масъулиятли вазифа турибти: Ўзбекистон аёллари, миллат келажагига асос соладиган буюк зот бахти ва саодати учун ҳаракат қилиш ва бунинг учун барча билим ва кўникмаларимизни йўлга солиш, ўзбек аёли мавқеини жаҳон майдонида янада мустаҳкамлаш. Мана шу эзгу ният ва мақсадлар билан олға интилсак, қалбимиз қаърида сақланаётган орзуларимизга албатта эришамиз. 


Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, хуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонуний манфаатларини ифодалаш, эркаклар ва хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлаш, хотин-қизлар ва оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга оид қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш буйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Фармонда белгиланган барча кўрстама ва топшириқларни амалий ишлар билан ҳаётга татбиқ этиш биздек мутасаддиларнинг бирични галдаги вазифамиздир. Ушбу йўналишда астойдил ҳаракат қилиб, Ўзбекистон аёллари мавқеини жаҳон айвонида янада юксалтиришга астойдил интиламиз ва барча эзгу ниятларимизга албатта эришамиз деб ваъда баришга мустаҳкам ишончим бор. Бу ишонч Юртбошимиз томонидан бизларга берилган эътиборда мужассамлигини амалда исботлаймиз.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram