КОНСТИТУЦИЯНИ ЎРГАНАМИЗ
2023-12-26 17:44:47 371
Конституцияни ўрганамиз
Конституциямизнинг 25-моддасида “Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқидир ва у қонун билан муҳофаза қилинади. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.
Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланади”,
деб белгиланган.
Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ва табиий ҳуқуқи бўлиб, у мамлакатда ўлим жазосини белгилаш, тайинлаш ва ижро этишни қатъий инкор этади.
Конститусия мазкур моддасида “Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланади” деган қатъий норма мустаҳкамланмоқда. Шу тариқа, Ўзбекистон ушбу ниҳоятда жиддий масалада ҳеч қачон ортга қайтмаслигини, инсонпарварлик ғояларига содиқ эканлигини конститусиявий норма билан мустаҳкамлаган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram