Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КОРРУПЦИЯ - ЖАМИЯТ ИЛЛАТИ

×

 2023-12-26 16:19:09    286

PDF юклаш
Чоп этиш


Коррупция - жамият иллати

 

Мамлакатимизда жамият ривожига салбий таъсир этаётган, адолат ва қонунийликка рахна солаётган “коррупция” аталмиш иллатга қарши жиддий кураш олиб борилмоқда.

Коррупция – бу мансабдор шахснинг ўз мансаби бўйича берилган ҳуқуқларни шахсий бойиш мақсадларида бевосита суиистеъмол қилишдан иборат қилмишдир. Мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, одамлар хавфсизлигига таҳдид солади.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ҳамда ушбу турдаги жиноятларни содир этилишини олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар тизимли равишда амалга оширилмоқда. Давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупция омилларини келтириб чиқараётган тизимли муаммоларни бартараф этишга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, амалий ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Жумладан, 2017 йил 3 январда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган.

Бундан ташқари, қонун билан Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2019 йил 14 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси” ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони коррупцияга қарши кураш борасидаги фаолиятни тизимли равишда давом эттиришда самарали восита бўлиб хизмат қилди. Мазкур Фармон билан мамлакатимизда “2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури” тасдиқланди.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сонли Фармони имзоланди.

Фармонга мувофиқ коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини, шунингдек коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг тизимли сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш чораларининг самарадорлигини оширишга қаратилган давлат ва бошқа дастурларни шакллантириш ва амалга ошириш мақсадида Коррупцияга қарши кураш агентлиги ташкил этилди.

Судлар фаолиятининг очиқлиги, шаффофлиги ва тезкорлигини таъминлаш, судлов ишларини юргизиш сифати ва аҳолининг одил судловдан хабардорлик даражасини ошириш, суд ходимлари томонидан сансалорлик, бюрократизм ва суиистеъмолчилик фактларига барҳам бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил

30 августдаги “Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенгроқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3250-сонли қарори имзоланди.

Қарор суд тизимида ахборот коммуникация воситаларини кенг жорий этишдаги энг катта қадамлардан бири бўлди. Қарор билан судларга замонавий ахборот технологиялари жорий этилиб, ишларни судьялар ўртасида тақсимлаш, суд ҳужжатларини ижро этиш учун юбориш, судга мурожаат қилинганда давлат божи ва йиғимлари суммасини ҳисоблаш каби жараёнларда инсон омилини истисно этувчи дастурий таъминот тизимларини жорий назарда тутилди.

 

Ш.Абдуллаев - Фуқаролик ишлари бўйича Сўх туман суди раиси



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram