АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИ ЎТКАЗИШ НАТИЖАЛАРИ НИМА БЕРАДИ?
2023-12-25 14:54:32 285
Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш натижалари нима беради?
Аҳолини рўйхатга олиш – Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг муайян ҳудудларида ўтказиладиган, белгиланган санада аҳолининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий тавсифларини белгиловчи, шахсга доир маълумотларни йиғиш ва уларга ишлов бериш ҳамда якуний маълумотларни тарқатиш ва фойдаланишнинг даврий жараёни ҳисобланади.
Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий мақсади мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнозларини ишлаб чиқиш, демографик кўрсаткичларни ҳисоблаш ва прогнозлаш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланишни ўрганиш ҳамда илмий тадқиқотлар олиб бориш учун аҳоли тўғрисида ишончли ва холис ахборотларни олиш ҳисобланади.
Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар учун шарт-шароитларни яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида, аҳоли таркибидаги, демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар базасини кенгайтириш;
- шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлари ва дастурларини тайёрлаш;
- аҳолини рўйхатга олиш даври оралиғидаги аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини, ҳисоб-китобларини ҳамда прогнозларини амалга ошириш;
- ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни амалга ошириш.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram