Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АСОСИЙ МАҚСАД – ЖАМИЯТДА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

×

 2023-12-23 17:06:47    466

PDF юклаш
Чоп этиш


Асосий мақсад – жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш

Мамлакатимизда қонун барқарорлигини таъминлаш ва ҳар бир инсоннинг қонун олдида тенг ҳуқуқлилигини амалда ифода этиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Зотан, ҳуқуқий давлатда қонун барқарорлигини таъминлаш энгн асосий вазифа саналади.

Бунга ҳудудларда фаолияти йўлга қўйилган мажбурий ижро бюроси томонидан олиб борилаётган амалий ишлар ёрқин мисол бўла олади. Туманимизда фаолият олиб бораётган соҳа ходимлари ҳам айни ислоҳотларни амалга татбиқ этиш йўналишида астойдил меҳнат қилишаётир.

Сўх тумани мажбурий ижро бюроси мутасаддиларининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида бўлим иш юритувига жами 3 158 та 51 миллиард 614 миллион сўмлик ижро ҳужжатлари келиб тушган бўлиб шундан 2 527 та 9 миллиард 324 миллион сўмлик ижро ҳужжатлари тегишли тартибда кўзғатилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида жами 2 484 та 12 миллиард 960 миллион сўмлик ижро ҳужжатларининнг ижроси таъминланган бўлиб шундан 2 012 та 6 миллиард 302 миллион сўмлик ижро ҳужжатлари ижроси амалда тамомланган.

Энди ушбу тузилма ходимларининг фаолияти ҳақида бир назар соламиз. Мазкур тузилма масъул ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари билан ҳамкорликда жойларда профилактик ишларни олиб бориб, қонун ҳужжатларининг амалда татбиқ этилишини таъминлашаётир.

Мисол учун, мажбурий ижро бюроси Сўх туман бўлими иш юритувдаги ФИБ Сўх туман судининг қарорига асосан даъвогар О.Ж. нинг жавобгар М.Б. га нисбатан Сўх тумани “Ёшлик” кўчаси 27-уйга мажбурий тартибда киритиш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида даъвогарни икки нафар вояга етмаган фарзандлари билан бирга Сўх тумани “Ёшлик” кўчаси 27-уйнинг яшаш хонаси барча асосий ва ёрдамчи бино иншоатлардан коммунал хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан киритиб кўйилди ҳамда жавобгар М.Б.дан 1 650 000 сум ижро йиғими ундирилиб ижро ҳужжати амалда тамомланди.

Мажбурий ижро бюроси Сўх туман бўлими иш юритувдаги фуқаролик ишлари бўйича Сўх туман судининг 19.10.2023 йилдаги қарорига асосан жавобгар И.Д.ан даъвогар Н.О. нинг тарбиясига бола олиб бериш хақидаги ижро ҳужжати буйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида жавобгар И.Д. дан даъвогар Н.О. нинг тарбиясига уч нафар вояга етмаган фарзандлари мажбурий тартибда олиб берилди ҳамда ижро ҳужжати амалда тамомланди.

Айтиш жойизки, мазкур тузилманинг мустаҳкам ҳамкорлик асосида олиб бораётган фаолияти биринчи навбатда, жамиятда қонун устуворлиргини таъминлашга қаратилган. Келгусида ҳам бўлим ходимлари ўз фаолиятида судларнинг қарорларини ўз вақтида ижро этилишига алоҳида эътибор қаратади.

                  Сўх туман ҳокимлиги Ахборот хизмати








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram