КОНСТИТУЦИЯНИ ЎРГАНАМИЗ
2023-12-22 16:42:37 463
Конституцияни ўрганамиз
Конституциямизнинг 26-моддаси: “Инсоннинг шаъни ва қадр қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас.
Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмас.
Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ва илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас”.
Инсон шаъни – бу инсоннинг бошқа одамлар олдида ўз аҳамиятини англаши ёки инсоннинг маънавий обрўсидир.
Инсон қадр-қиммати – бу шахснинг ўзини ўзи ҳурмат қилиши, жамият аъзоси сифатида ўз мавқеи ва аҳамиятини англашидир.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳеч бир шахс қийноққа солиниши ва бошқа ғайриинсоний таъсирларга дучор этилиши мумкин эмаслигини Конституция тақиқламоқда.
Шунга кўра, давлат органлари, мансабдор шахслар, айниқса, суриштирувчи, терговчи, прокурор, судя ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўз фаолиятида ҳар қандай ҳолатда ҳам инсон шаъни, ор-номуси, ва қадр-қимматига дахл қилмаслиги, камситмаслиги, аксинча уларга инсоний муносабатда бўлишлари лозим.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram