“ҲОКИМ ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-12-22 16:32:31 458
“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди
Туманимизнинг ҳарбий қисмларнинг бирида “Ҳоким ва ёшлар очиқ мулоқоти” бўлиб ўтди.
Самимий ва кўтаринки кайфиятда ўтказилган давра суҳбати давомида, туманимизнинг илғор ва ўз устида ишлайдиган, турли соҳаларда ютуқларга эришган бир қатор ёшлар ҳам иштирок этди.
Мулоқот давомида ёшларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди ва бир қатор ёшларнинг мурожаатлари ҳам тингланди.
Тадбир сўнгида, маҳаллаларда ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини оширишда ва ёшлар билан ишлашда намунавий фаолият кўрсатган ёшлар етакчилари ҳамда турли соҳаларда ютуқларга эришган ёш авлод вакиллари туман ҳокимлиги томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram