Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КОНСТИТУЦИЯНИ ЎРГАНАМИЗ

×

 2023-12-20 16:30:21    485

PDF юклаш
Чоп этиш


Конституцияни ўрганамиз

Конституциямизнинг 27-моддаси: “Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга.

Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши, қамоқда сақланиши ёки унинг озодлиги бошқача тарзда чекланиши мумкин эмас.

Ҳибсга олишга, қамоққа олишга ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади. Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас.

Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт”.

Эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳар бир шахснинг фундаментал ҳуқуқларидан ҳисобланади. Шунга кўра, шахс эркинлигини чеклайдиган ҳар бир ҳаракат фақат қонун доирасида бўлиши лозим.

Инсон ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш бўйича муҳим институтлардан бири “Хабеас корпус акт” халқаро даражада умумэътироф этилган ҳужжат сифатида шахс эркинлигини таъминлаш йўлида ўзига хос янги даврга асос солган. Шахс эркинлигини таъминлашни кучайтириш мақсадида ҳибсга олиш билан боғлиқ жараёнлар суд қарори асосида амалга оширилиши белгиланган.

Шахсни ушлаб туриш чоғида унга ҳуқуқлари ва ушлаб туриш асосларининг тушунтирилиши – “Миранда қоидаси” – халқаро ҳуқуқда умумеътироф этилган норма бўлиб, суриштирув, тергов ва суд жараёнларида қонун бузилишига йўл қўймасликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Мазкур қоидага кўра, шахснинг ҳуқуқлари у яхши тушунадиган тилда тушунтирилиши ва бу тил айнан унинг она тили бўлиши шарт бўлмай, шахс одатда мулоқот қиладиган ва яхши тушунадиган тил бўлиши талаб этилади.

                Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram