Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 163 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИЛАСИЗМИ?

×

 2023-12-20 16:24:28    418

PDF юклаш
Чоп этиш


БИЛАСИЗМИ?


НОСТРИФИКАЦИЯ ҲАҚИДА 10 ТА МУҲИМ МАЪЛУМОТ


Нострификация бу хорижий давлатда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини қайд этиш тартиботи. 


Қонунчиликка кўра хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси томонидан амалга оширилади. 


Ҳужжатларни тан олиш ва нострификасия қилиш тўғрисидаги аризалар фақатгина давлат хизматлари марказлари ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади. 


Бунда:  


- ўрта махсус ва касб-ҳунар (профессионал) таълими бўйича — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари; 


- олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими бўйича — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида йиғим ундирилади. 


“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган белгиланган йиғимнинг 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади. 


ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда йиғим давлат хизматини кўрсатганлик учун белгиланган йиғимнинг 90 фоизи миқдорида ундирилади. 


Ҳужжатлар эксперт комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, ижобий ёки салбий хулоса берилади. 


Ижобий хулоса берилган талабгор таълим олган таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича тест синови топширади. 


Тест натижалари бўйича минимал балл (55 балл ва ундан юқори) олган талабгорнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатлари тан олинади (нострификасия қилинади). 


2022-йил 1-январдан кейин олинган хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тан олиш учун топширилганда, ҳужжатни берган давлатнинг ваколатли органи томонидан апостил қўйилган бўлиши талаб этилади. 


Хорижий давлатларда умумий ўрта, ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва малака ошириш таълими олган талабгорларнинг хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тўғридан-тўғри (синовларсиз) амалга оширилади.


Ўктамжон Эргашев - Сўх туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram