ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СЎХ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-12-20 16:13:22 457
Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг олтинчи чиқириқ саксонинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, корхона ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияга муҳокама этиш учун қўйидаги масалалар қўйилди:
1. Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда қишлоқ хужалигини модернизация қилиш ва соҳага инноватсион технологияларни кенг жорий этиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 27-октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6096-сонли Фармони ижроси юзасидан “Аёллар дафтари” ва “ Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар бўйича масъул раҳбарларнинг ҳисоботларини эшитиш тўғрисида.
3. Туманда электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти ҳолати, таъминот тизимида аниқланган муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар. Етказиб берилган электр энергияси ва табиий газ учун маблағ ундириш бўйича ташкил этилган ишлар таҳлили. Ижтимоий соҳа ва аҳолини кумир билан таъминлаш режаси ижроси таҳлили.
4. Кадастр Агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси Сўх тумани бўлимининг 2023-йил 20-ноябрдаги №01-07-56-сонли хати тўғрисида.
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр Агентлигининг географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш, эксперт комиссиясининг 2021-йил 28-майдаги 01-14-373 ҳамда 2023-йил 17-июлдаги 08841-сонли хулосаларини тасдиқлаш тўғрисида.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Мудофаа ва хавфсизлик масалалари” қўмитаси томонидан қабул қилинган “Аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш”-ҳолатларининг олдини олишга оид қонунчиликга риоя қилиниши ҳолатини ўрганиш натижалари тўғрисидаги №226-сонли қарорини ижроси тўғрисида.
7. “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни тасарруф этиш тўғрисида.
Сессияга қўйилган ушбу масалаларга оид ахборотлар тингланди ва бу бўйича депутатлар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Сесия кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан туман ҳокими ўринбосари Муслимбек Мавлонбеков, Ёшлар Ишлари Агентлиги туман бўлими раҳбари Исожон Мастоновлар биринчи ва иккинчи маслалар бўйича маърўза қилишди.
Айтиш лозимки, куз-қиш мавсумида аҳолининг электр энергияси, табий газга бўлган эҳтиёжи янадап кўпаяди. Мазкур масалаларга оид маълумотлар ҳам иштирокчиларга етказилди. Тадбирда сўз олган туман электр тармоқлар корхонаси бош муҳандиси Бахтиёр Раҳмонов ва туман газлаштириш идораси бош муҳандиси Бурҳонжон Мирзобековлар соҳада куз-қиш мавсумида амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумот бердилар.
Сессия жараёнида ижтимоий соҳа ва аҳолини кумир билан таъминлаш режаси ижроси ҳам атрофлича таҳлил этилди. Мавзу юзасидан туман камбағалликни қисқартириш ва бандликга кўмаклашиш бўлими бошлиғи ўринбосари Қосимжон Ҳайдаров маълумот берди ва мазкур масалага оид ўзининг фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Кумитаси Кадастр Агентлиги давлат кадастрлар палатаси Сўх тумани филиали раҳбари Бахтиёр Базарбаев ҳисобот берди.
Сессия давомида Сўх туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш “Давлат тили” қонун ҳужжатларига риоя этишининг таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Толибжон Муйдинов маъруза қилди. Маърузачи иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр Агентлигининг географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш, эксперт комиссиясининг 2021-йил 28-майдаги 01-14-373 ҳамда 2023-йил 17-июлдаги 08841-сонли хулосаларини тасдиқлаш юзасидан маълумот берди.
Қиш мавсумида ис газидан, турли овқатлардан ва санитария-гигиена қоидаларига риоч этмасдан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиш ҳолатлари кўп учрайди. Мазкур масалага оид тўлиқ маълумотни сессия иштирокчилари Сўх туман фавқулода вазиятлар бўлими бошлиғини ўринбосари Иқболжон Маъруфов маърузасидан олдилар.
Таъкидлаш лозим, туманимизда кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қуввтлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалий ёрдам кўрсатилади. Туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси, туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Расулжон Мирсаидов ушбу амалий ёрдамлар хусусида ахборот берди ва йўналтириладиган навбатдаги маблағларни тасарруф этиш депутатлар томонидан маъқулланди.
Сессия давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар ўз фикрларини музокара давомида билдирдилар. Қўйилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ва сессия ишига якун ясалди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram