МИБ ХАБАРИ
2023-12-20 16:11:10 362
МИБ хабари
Мажбурий ижро бюросининг Сўх тумани бўлими вилоят ИИБ ЙҲХБ билан ҳамкорликда маъмурий жарималарни ундириш юзасидан қўшма рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 20 ноябрь кунидан бугунги кунга қадар ўтказилган қўшма рейд тадбирлари давомида маъмурий жарималарни белгиланган муддатда тўламаган транспорт воситаси ҳайдовчилари замонавий технологиялар ёрдамида аниқланиб, 105 нафар қоидабузар ҳайдовчилардан 47,8 млн. сўмдан ортиқ қарздорликлар ундирилган ҳамда жаримани тўлашдан бош тортган қарздорларга тегишли бўлган 84 та автотранспорт воситаларига қидирув эълон қилинган бўлиб ҳозирда қўшма рейд тадбирлари давом этмоқда.
МИБ Сўх туман бўлими
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram