ЧЕТ ТИЛИНИ ЎРГАНИШГА БЕРИЛАЁТГАН ЭЪТИБОР ЎЗИНИНГ САМАРАСИНИ БЕРМОҚДА
2023-12-18 16:14:03 555
Чет тилини ўрганишга берилаётган эътибор ўзининг самарасини бермоқда
Республикамизда баркамол авлоднинг таълим-тарбиясига берилаётган эътибор замирида ўсиб келаётган авлодларимизнинг келажаги мужассам. Ёшларни чет тилларини ўзлаштирилишига қаратилаётган эътибор ҳам айни ушбу эзгу мақсадни ўзида мужассам этган.
Бугун 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев мазкур даргоҳда чет тилларини ўқитишга берилаётган алоҳида эътибор самарасидан мамнун эканлигини билдирди. Чунки мактаб ўқувчилари хусусан, инглиз тилини ўрганишда барчага намуна бўлишмоқда.
Бугун мазкур мактабнинг 11-синф ўқувчиси Жамшид Абдукаримовга Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги билим ва малакаларни баҳолаш Агентлигининг чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификати тақдим этилди. Ушбу сертификат ёш талабамизга олйи ўқув юртига киришида катта имтиёз беради.
Шунингдек, мактабнинг инглиз тили ўқитувчилари Ҳабибуллоҳ Мелиев, Комрон Маҳмуджонов ва Ҳисенхон Абдукаримовларга ҳам туман ҳокими ташаккурномаси ва мактаб педагогик жамоасига телевизор совға қилинди. Фаол ўқувчи ва намуна кўрсатган ўқитувчиларга туман ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Расулжон Мирсаидов томонидан ҳам “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг совғалари тақдим этилди.
Мактаб бошланғич синф ўқувчилари билан суҳбат таълим даргоҳи иститиш тизимини ўрганишдан бошланди. Туман ҳокими турли саволлар билан ўқувчилар билим даражасини синовдан ўтказди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram