Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 149 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИ ВАКИЛЛАРИ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАБ “СОҲИЛ” ДАМ ОЛИШ МАСКАНИДА ТАНТАНАЛИ ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-12-14 17:11:31    744

PDF юклаш
Чоп этиш


Қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари байрамига бағишлаб “Соҳил” дам олиш масканида тантанали тадбир ташкил этилди


Туманимизнинг “Соҳил” дам олиш масканида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ҳокими ўринбосарлари, туман секторлари раҳбарлари иштирок этишди. Тадбирга қишлоқ хўжалигида фаъолият олиб бораётган соҳа жонкуярлари, меҳнат фахрийлари таклиф этилди. Тадбирга бағишлаб байрам зиёфати уюштирилди. Бир пиёла чой устида соҳадаги ўзгариш ва янгиланишлар таҳлил этилди.


Тадбирда сўз олган туман ҳокими ўтаётган йил Сўх тумани қишлоқ хўжалиги соҳасида туб бурилишлар йили бўлгани, давлатимиз раҳбари эътибори ва ташаббуси асосида туманда янги ерлар ўзлаштираётгани, асрлар оша ташна ер майдонларига “оби ҳаёт” чиқарилаётгани ва қилинаётган барча ишлар Сўхлик фуқаролар манфаатига хизмат қилишини таъкидлади. Берилаётган эътиборга нисбатан шукроналик ҳиссиёти билан яшаш лозимлиги қайд этилди.


Тадбир давомида бир гуруҳ соҳа вакилларига эсдалик ва қимматбаҳо совғалар, фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар тақдим этилди. Албатта, сидқидилдан қилган меҳнат муносиб рағбатлантирилиши лозим.


Қилган ҳалол меҳнат ва самарали ҳаракатлари туфайли соҳа вакили, туман ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими бошлиғи Мамаюнус Усмоновга “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидоийси” кўкрак нишони, туман ирригация бўлими мутахассиси Юнусжон Жўраевга “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишони, туман киўлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Додокенжа Олимовга Фарғона вилояти ҳокими фахрий ёрлиғи ва бир гуруҳ соҳа фидоийларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Совғаларни ўз эагаларига туман ҳокими ва туман сектор раҳбарлари топширишди.


Тадбирга файз бахш этган санъаткорларнинг кўй ва қўшиқлари тадбир иштирокичларига катта ва кўтаринки кайфият бағишлади. Тадбир давомида соҳа вакиллари ўзларининг дил изҳорларини баён этдилар.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram