Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 156 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО ЎЗГАРИШИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШГА ОИД ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2023-12-07 16:13:44    1512

PDF юклаш
Чоп этиш



Сўх туманида кутилаётган об-ҳаво ўзгаришига тайёргарлик кўришга оид тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Айни кунда туманимизда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, иситиш печларидан фойдаланган ҳолда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, совуқ кунларда ва иститиш мавсуми бошланганда ёш болаларни қаровсиз қолдирмаслик, ностандарт ва қулбола тайёрланган иситиш воситаларидан фойдаланмаслик юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Ушбу йўналишда туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари маҳаллалар мутасдадилари билан манзилли ишларни амалга оширишаётир.

Сўх туман ФВБ ФВДТ ва ФМ ташкил этиш бўлинмаси бошлиғи, лейтенант Фархиддин Саидовнинг сўзларига кўра, бундай тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад аҳоли саломатлигини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашдан иборат. Тарғибот тадбирлари давомида овқатдан заҳарланишга оид мавзуларда ҳам аҳолига керакли маълумотлар етказиляпти.

Тарғибот тадбирлари жараёнида Фарғона вилояти ҳокимининг 2023 йил 5 декабрь кунги “Фарғона вилояти ҳудудида совуқ об-ҳаво шароитида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда куч ва воситаларнинг шайлигини таъминлаш тўғрисида”ги буйруғига асосан амалий ишлар қилинаётир. Тадбирларда фуқароларга кутилаётган об-ҳаво ўзгаришига тайёргарлик кўриш, электр ва газ жиҳозларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш ва бу борада мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун электр тармоқлари корхонасига, “Ҳудудгаз” корхонасига ва “Сув таъминоти” корхонасига аниқ кўрсатилган рақамларга телефон орқали мурожаат қилишга доир тавсиялар бериляпти.   

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram