КОНСТИТУЦИЯМ – ҚАДР-ҚИММАТИМ!
2023-12-07 15:37:52 1287
КОНСТИТУЦИЯМ – ҚАДР-ҚИММАТИМ!
Сўх тумани маданият маркази мажлислар залида Конституциямизнинг 31-йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари, корхона-ташкилот раҳбарлари, устоз ва мураббийлар, кенг жамоатчилик иштирок этишди. Тадбир аввалида туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов сўзга чиқиб, Бош Қомусимизнинг фуқароларимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида гапириб, ҳуқуқий давлатнинг белгиси - барча фуқароларнинг ирқи, миллати, динидан қатъий назар қонун олдидаги тенглигида эканлигини таъкидлади.
Сўх тумани прокурори Садирали Мирзокаримов ҳам ўз нутқида Конституция халқнинг ҳуқуқий сиймоси, Конституциямизнинг беназир ҳуқуқий қадрият, муқаддас ҳужжат эканлиги ҳақида гапириб ўтди. Конституцияни бахт Қомуси деб бежиз айтилмайди.
Шуни ҳам алоҳида таъкилаш лозимки, Конституция арафасида бир қатор турли соҳаларда фаолият юритадиган меҳнат фидойлари ва фаол ишчи-ходимларни мукофотлар ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирлаш анъанага айланиб қолган. Тадбир давомида бир қатор меҳнат фидоийларига туман ҳокимлиги ташаккурномалари ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
Конституция байрамига бағишлаб концерт дастури туман маданият бўлими ходимлари ва 11-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари томонидан иштирокчиларга тақдим этилди. Ўқувчи-ёшлар томонидан саҳнада бахтимиз Қомуси шеър ва қўшиқлар ила тараннум этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram